Айрим шахсларга хорижга чиқиш учун тақиқ кучайтирилади

10:44 16 Август 2025 Жамият
263 0

Иллюстратив фото

Ўзбекистондан чиқиш ҳуқуқини чеклаш чоралари айрим шахслар учун кучайтирилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 15 августида чиқарилган қонун билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Унга кўра, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи қамоққа олинмаган ҳолда ҳам, давлат ҳудудидан чиқиб кетгач, суддан узрли сабабларсиз бўйин товлаши мумкин бўлганда Ўзбекистондан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш мумкин бўлади.

Бунинг учун прокурор, терговчи, суриштирувчи давлатдан чиқиш ҳуқуқини чеклаш тўғрисида мажбурлов чорасини қўллаш асосларини баён этган ҳолда илтимоснома қўзғатиш тўғрисида қарор чиқаради.

Илтимоснома материаллари эса ёпиқ суд мажлисида 8 соатдан кечиктирмай кўриб чиқилиб, ушбу ҳуқуқни вақтинча чеклаш ёки уни рад этиш тўғрисида ажрим берилади.

Маълумот учун, ажрим устидан 48 соат ичида шикоят берилиши ёхуд протест билдирилиши мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?