Айрим мусиқалар талабаларга имтиҳонларни яхши топширишга ёрдам беради. Улар қайсилар?
Иллюстратив фото
Имтиҳон куни арафасида мумтоз мусиқа тинглайдиган талабалар имтиҳонларни яхшироқ топширишади.
Худди шундай хулосага АҚШ миллий илмий жамғармаси ва Бейлор университети олимлари томонидан олиб борилган кузатишлар якунида келинди, дея ёзмоқда Technology Networks.
Тадқиқотга 18 ёшдан 33 ёшгача бўлган 50 нафар талаба жалб этилган. Уларга онлайн дарс пайтида Бетховеннинг “Ой” сонатасининг биринчи қисмидан, Вивальдининг “Фасллар” циклидан “Баҳор” ҳамда шу каби таниқли композиторларнинг классик асарларидан парчалар қўйиб берилди.
Шундан сўнг кечаси Бейлор университетининг уйқу лабораториясида олимлар компьютер ва электродлар ёрдамида талабаларнинг уйқу режимини кузатишди ва чуқур уйқу кетган талабаларнинг ярмига 15 дақиқа давомида яна мумтоз мусиқа қўйиб беришди. Тажрибанинг қолган иштирокчилари эса одатий шароитда ухлашди.
Натижада олимлар классик валс ва сонаталарни тинглаганлар эртаси куни эрталаб имтиҳонни 18 фоизга яхшироқ топширишганини қайд этишди.
Бейлор университетининг уйқу лабораторияси директори ҳамда фалсафа фанлари доктори Майкл К. Скаллин тажриба жараёнида нима учун айнан мумтоз мусиқадан фойдаланилганлигига изоҳ берар экан, жазз йўналиши иштирокчиларни чўчитиб, уйғотиши мумкинлигини, поп янги нарсаларни ўрганишдан чалғитишини, табиий, яъни табиатдаги товушлар эса аксинча, иштирокчилар томонидан сезилмай қолиши мумкинлигини айтган.
Олдинроқ мусиқанинг фойдали хусусиятлари олимлар томонидан бир неча бора исботланган. Масалан, швейцариялик олимлар мусиқа эрта туғилган чақалоқларнинг миясини, хусусан, гўдакларнинг нерв толалари яхши ривожланишида самарали эканлиги аниқлашган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг