Айбланувчи ва судланувчилар ўзига қарши кўрсатма бермайди
Халқ вакили Фарҳод Зайниевнинг сайловчилар билан мулоқотлари ҳам қизғин ўтяпти. Ана шундай учрашувларнинг бири Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қашқадарё вилояти кенгашида бўлиб ўтди.
Тиббиёт ходимлари, маҳалла раислари, маҳаллий Кенгаш депутатлари иштирок этган учрашувда янгиланаётган Бош қомусимизнинг мазмун-моҳияти бўйича кенг маълумот берилди.
Қайд этилганидек, янгиланаётган Конституция “инсон – жамият – давлат” парадигмасига асосланганлиги, унда барча тоифалар — ёшлар, аёллар, ногиронлиги бўлган шахслар, ўқитувчилар, ҳатто жиноят содир этган шахсларнинг ҳуқуқ ҳамда манфаатлари акс этганлиги билан амалий аҳамиятга эга.
Конституцияда шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлмаслиги, боланинг соғлиғига, хавфсизлигига, аҳлоқига, ақлий ва жисмоний ривожланишига хавф солувчи, унинг таълим олишига тўсқинлик қилувчи болалар меҳнатининг ҳар қандай шакллари тақиқланиши белгиланяпти.
— Илк бор шахсни ушлаш чоғида унга тушунарли тилда унинг ҳуқуқлари ва ушлаб турилиши асослари тушунтирилиши кераклиги айбланувчи ва судланувчиларга ўзига қарши кўрсатма бермаслик (халқаро эътироф этилган “Миранда қоидаси”), сукут сақлаш ҳуқуқи назарда тутилмоқда, — дейди Ф.Зайниев.
Шунингдек, ҳар кимнинг ёзишмалари, телефон орқали сўзлашувлари, почта, электрон ва бошқа хабарлари сир сақланиш ҳуқуқига эга эканлиги назарда тутилмоқда. Бундай ҳуқуқларнинг чекланишига ёки уй-жойда тинтув ўтказишга фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилиши мустаҳкамланмоқда
Савол-жавобларга бой бўлган учрашувда тадбир иштирокчилари киритилаётган нормаларни эътироф этиб, ўзларини қизиқтирган барча атрофлича жавоблар олди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг