Airbus A330 ҳаво кемаларидан биринчисини тантанали кутиб олинди – фоторепортаж

22:55 21 Апрель 2023 Жамият
2738 0

Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»

2023-йилнинг 21-апрел куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида "Uzbekistan Airways" AJ тижорат мақсадларида 2023-2024 йилларда фойдаланишни режалаштираётган иккита Airbus A330 ҳаво кемаларидан биринчисини тантанали тарзда кутиб олди.

Airbus A330 узоқ масофага парвоз қиладиган самолёт ҳисобланади. Унинг салони 266 йўловчига мўлжалланган бўлиб, улардан 18 таси бизнес-класс, 248 таси эконом-класс ўриндиқлари. Пойтахт аэропортида авиалайнер карнай-сурнай садолари остида анъанага кўра сув аркаси ва шўх шодон миллий рақслар билан кутиб олинди.

Тантанали тадбирда Транспорт вазирлиги, "Uzbekistan Airways" AJ раҳбарияти ва ходимлари, ОАВ вакиллари ҳамда авиаспоттерлар иштирок этишди.

Авиакомпаниянинг парвозлар йўналиши ортиб бормоқда, Париж, Милан, Токиога авиақатновлар йўлга қўйилди. 26-апрелдан бошлаб эса Жакартага парвозлар тикланмоқда. Қолаверса. Ню-Ёрк. Франкфурт, Тел-Авив, Лондон, Рига. Тбилиси, Олмаота ва бошқа кўплаб шаҳарларга парвозлар сонининг ортиши ҳам шулар жумласидандир.

"Uzbekistan Airways" AJнинг ташаббускор режаларини амалга ошириш учун ҳаво кемалари паркини кенгайтириш ва йўналишлар тармоғини кўпайтириш бўйича вазифаларни бажариш консепсияси доирасида Airbus A330 оиласига мансуб иккита самолётни ижарага олишга қарор қилинди. Тегишли келишув "Uzbekistan Airways" AJ ва Heston Airlines ўртасида имзоланди. Компания ҳаво кемалари барча хавфсизлик талабларига жавоб беради ҳамда ўрта ва узоқ масофаларга парвозларни амалга оширади.

Маълумот учун: Heston Airlines бутун дунё бўйлаб чартер рейсларни амалга оширувчи ва самолётларни ижарага беришга ихтисослашган авиакомпания ҳисобланади. Бош офиси Вилнюсда (Литва) жойлашган. Компания Heston Aviation Group таркибига киради ҳамда унинг асосий фаолияти лизинг авиация техникасига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашдан иборат.

Дастлабки босқичда Uzbekistan Airways ушбу ҳаво кемасини Тошкент - Истанбул,

Тошкент - Дубай ва Тошкент - Жидда йўналишларида фойдаланишни режалаштирмоқда. 2023-йил 23-апрел куни Тошкент-Истанбул-Тошкент йўналиши бўйича илк тижорий авиақатнов амалга оширилиши режалаштирилган.

Иккинчи Airbus A330 ҳаво кемаси эса 2023-йилнинг 3-май куни Ўзбекистонга етказилиши кутилмоқда.

Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер