АИ-80 маркали автомобиль бензинининг нархи яна кўтарилди
«Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси»га 40 426,0 тонна АИ-80 маркали автомобиль бензини қўйилди ва улардан 15 749,1 тоннаси, яъни 38,9% сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 27 харидор иштирок этди. Ҳафта давомида автомобиль бензин деярли ўзининг бошланғич қийматида сотилди.
Кўриб чиқилаётган даврда сотувчи корхоналар АИ-80 маркали автомобиль бензинининг ўртача бошланғич нархларини маҳсулотнинг бир тоннаси учун 6 323,6 минг сўмдан 6 403,7 минг сўмгача ёки 1,3% га кўтаришди. Шу муносабат билан, АИ-80 маркали автомобиль бензиннинг ўртача кунлик нархи ҳам 6 324,9 минг сўмдан 6 404,1 минг сўмгача, яъни 1,3% га, яъни сотувчиларнинг бошланғич нархлари ҳисобига ўсди.
Кўриб чиқилаётган даврда АИ-80 русумли автомобиль бензиннинг ўртача ҳафталик котировкаси 6 176,1 минг сўмни, АИ-91 – 7 440,3 минг сўмни ташкил этди.
Эслатиб ўтамиз, турли манбаларда келтиришича автомобиль бензинининг бир тоннаси ўртача 1293-1370 литрни ташкил қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг