АИ-80 маркали автомобиль бензинининг нархи қарийб 5 фоизга ошди
«Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» савдоларига 29 622,0 тонна АИ-80 маркали автомобиль бензини қўйилди ва улардан 9 574,5 тоннаси, яъни 32,3% сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 23 харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда АИ-80 маркали автомобиль бензинининг бошланғич нархи кўтарилганлиги сабабли унинг ўртача кунлик нархи ҳам маҳсулотнинг нархи бир тоннаси учун 6 084,0 минг сўмдан 6 376,6 минг сўмгача ёки 4,8% га кўтарилди. Яъни бензин биржа савдоларида деярли бошланғич нарх даражасида сотилган.
Кўриб чиқилаётган даврда АИ-80 русумли автомобиль бензиннинг ўртача ҳафталик котировкаси 6 153,4 минг сўмни, АИ-91 – 7 488,8 минг сўмни ташкил этди.
Эслатиб ўтамиз, турли манбаларда келтиришича автомобиль бензинининг бир тоннаси ўртача 1293-1370 литрни ташкил қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг