Аҳоли учун иссиқлик таъминоти хизматларининг нархи оширилмайди
Фото: Архив сурат
Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Veolia Energy Tashkent» МЧЖ ХК томонидан кўрсатиладиган иссиқлик таъминоти хизматлари учун тартибга солинадиган нархларни тасдиқлади.
Унга кўра, «Veolia Energy Tashkent» МЧЖ ХК томонидан кўрсатиладиган иссиқлик таъминоти хизматлари учун тартибга солинадиган нархлар (базавий тариф) 397 минг 212 сўм/Гкал миқдорида белгиланди.
Қарорга мувофиқ, иссиқлик таъминоти хизматлари учун чакана тарифлар куйидагилар учун аввалги нархларда қолади:
— аҳоли учун – 91 минг 960 сўм/Гкал (2019 йил 15 августдан амалда);
— кичик, ўрта ва йирик бизнес учун – 141 минг 737 сўм/Гкал (2019 йил 15 августдан амалда).
Бюджет ташкилотлари учун эса чакана тариф – 502 067 сўм/Гкални ташкил қилади.
Нархлар эълон қилинган кундан бошлаб 15 кун ўтиб, яъни 2022 йил 21 октябрда кучга киради.
Базавий ва чакана тарифлар ўртасидаги фарқ Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджети ҳисобидан субсидияланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг