Аҳоли энг кўп мурожаат қиладиган вазирликларда хизмат кўрсатиш электрон шаклга ўтказилмагани қайд этилди
Фото: president.uz
Президент раислигида рақамлаштириш бўйича 2023 йилги вазифалар ва режаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Аҳоли энг кўп мурожаат қиладиган ички ишлар идораларида 34 та, адлия идораларида 32 та, «Ўзстандарт»да 29 та, соғлиқни сақлашда 11 та хизмат электрон шаклга ўтказилмагани қайд этилди.
Мисол учун, ишга ёки ўқишга кириш, ҳайдовчилик гувоҳномасини олишда керак бўладиган «086-шакл» тиббий маълумотномани олиш учун одамлар ҳар сафар поликлиникага мурожаат қилишга мажбур.
Ерларни хусусийлаштириш учун мурожаат онлайн берилади. Аммо коммунал соҳадаги маълумотлар рақамлашмагани боис, кейинги босқичлар барибир «қўлда» қилинмоқда.
Ёки йилига 300 мингдан зиёд харидор янги машина сотиб олади. Лекин, рўйхатдан ўтиш ва давлат рақами олиш учун ҳалигача йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига бориш зарур.
Президентимиз қолган вазирликларда ҳам рақамлаштириш бўйича ҳали халқимизни рози қиладиган тизим тўлиқ яратилмаганини таъкидлади
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг