Афсонавий футболчи Диего Марадона ҳаётдан кўз юмди
Футбол бўйича Аргентина терма жамоасининг собиқ футболчиси ва мураббийи Диего Марадона 61 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Кларин хабар бермоқда.
2 ноябрь куни Марадона Ла Плата шаҳридаги касалхонага ётқизилган эди. Бошида собиқ футболчининг шифокори Леополдо Луки касалхонага ётқизиш шошилинч эмаслигини ва Марадона тиббий кўрикдан ўтишини маълум қилган. Текширув давомида унда субдурал гематома борлиги аниқланган.
Эртаси куни Марадона бошқа касалхонага кўчирилди. У ерда муваффақиятли операция қилинди. Аммо маълум вақт касалхонага қолишга мажбур бўлган ва 12 ноябрь куни касалхонадан чиқарилган эди. Таъкидланишича, чоршанба куни Марадонанинг юраги уришдан тўхтаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг