Адлия вазирлиги томонидан қонун лойиҳаларини тайёрлаш бўйича семинар ўтказилди
Адлия вазирлигида давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари учун “Қонун лойиҳаларини тайёрлаш, Вазирлар Маҳкамасига киритиш, Қонунчилик палатаси ва Сенат йиғилишларида ҳимоя қилиш” мавзусида ўқув-семинари ташкил қилинди.
Ўқув-семинарда Олий Мажлис палаталари, Ҳукумат ва 30 дан ортиқ давлат органлари вакиллари иштирок этишди.
Cеминарда таъкидланишича мустақиллик йилларидан буён ўтган давр мобайнида Адлия вазирлиги томонидан 30 мингдан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар давлат ҳисобига олинган бўлса, шундан 8 мингга яқини, яъни деярли 30 фоизи сўнгги беш йил давомида қабул қилинган.
Қонунчилик палатаси вакиллари томонидан қонун лойиҳаларини палатада кўриб чиқиш тартиби ҳамда лойиҳаларни киритишда эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатларга батафсил тўхтатиб ўтилди. Хусусан, тўғридан-тўғри амал қиладиган қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш, муайян соҳани тартибга солишга қаратилган бир нечта қонун ўрнига яхлит кодекс ишлаб чиқиш лозимлиги қайд этилди.
Олий Мажлис Сенатида қонун лойиҳаларини кўриб чиқиш тартиби ва лойиҳаларни ишлаб чиқишда бугунги кунда кўп учраётган камчилик ва муаммолар тўғрисида Сенат вакиллари батафсил тушунтириш бериб ўтди.
Семинарда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш жараёнлари рақамлаштирилганлигига алоҳида тўхталиб, хусусан бугунги кунда лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва келишиш –Project.gov.uz орқали ҳамда уларни жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш – regulation.gov.uz орқали амалга оширилмоқда.
Норма ижодкорлиги жараёнида қонунчилик ҳужжатлари ва лойиҳаларни тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш тизими жорий этилган бўлиб, биргина 2022 йилда 144 та қонунчилик ҳужжати лойиҳасининг таъсири баҳоланиб, улардан 150 дан ортиқ талаб, мажбурият ва чеклов ўрнатувчи норма чиқариб ташланди. Натижада аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун 7 трлн сўмдан ортиқ асоссиз харажатларнинг олди олинди.
Шунингдек, 2026 йилга қадар 21 мингдан ортиқ ҳужжатни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш белгиланган. 2022 йилда ушбу йўналишда 1800 дан ортиқ ҳужжат экспертизадан ўтказилиб, уларнинг 12 фоизида 300 дан зиёд коррупциявий омиллар аниқланди ҳамда уларни бартараф этиш бўйича тегишли қонунчилик ҳужжати лойиҳалари ишлаб чиқилди.
Шунингдек, семинарда вазирлик масъуллари томонидан қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида батафсил тушунтириш бериб ўтилди.
Бундан ташқари, норма ижодкорлиги жараёнида келгусида режалаштирилаётган ишлар муҳокама қилинди, унга кўра норма ижодкорлигида “ақлли тартибга солиш” модели кенг жорий этиш орқали ҳужжатларнинг самарадорлиги ўрганилади ҳамда ҳужжатининг мақсадларига эришилганлиги ва самарадорлигини аниқлаш мақсадида ҳужжатнинг таъсири баҳоланади.
Келгусида, қонунчилик ҳужжатларини ҳар йили Ҳукумат томонидан тасдиқланадиган режалаштириш дастурлари асосида ишлаб чиқилади. Қонунчилик базасини янада ихчамлаштириш ва аниқ соҳалар кесимида тизимлаштириш мақсадида 57 та соҳада 10 мингга яқин қонунчилик ҳужжатлари тизимлаштирилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг