Адлия вазири тизимдаги фаол ёшлар билан учрашди

19:15 17 Декабрь 2023 Жамият
462 0

Жорий йил 15 декабрь куни Адлия вазири А. Тошқулов ҳудудий адлия органларида меҳнат фаолиятини олиб бораётган фаол ёш мутахассислар билан учрашди.

Мақсад – иқтидорли ёш ходимларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларда тизимга бўлган садоқат ва фидоийлик қадриятларини шакллантириш, уларнинг хизматга мослашувини, касбий ривожланиш жараёнларини тезлаштириш, юқори тажрибага эга малакали ходимларнинг иш амалиёти билан яқиндан танишиштириш ҳамда тажриба алмашиш амалиётини йўлга қўйишдир.

Учрашувда Адлия вазири томонидан тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар, бунда ёшларнинг алоҳида ўрни ва иштироки муҳимлиги таъкидланди.

Ёш мутахассислар томонидан фаолиятни янада такомиллаштириш ва уларни қўллаб-қувватлаш юзасидан таклиф ва ташаббуслари тингланиб, меҳнат фаолияти унумдорлигини ошириш, улкан мақсадларга эришиш юзасидан керакли тавсиялар берилди.
Шунингдек, ёш ходимлар вазирликда яратилган шарт-шароитлар, таркибий бўлинмаларининг иш фаолияти билан яқиндан танишишди.

Бундан ташқари, улар "Адлия органлари тарихи музейи", "Медиа маркази"да ҳам бўлиб, Ўзбек Миллий академик драма театрида маънавий ҳордиқ чиқаришди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер