Адлия вазири Қашқадарё вилоятида қурилаётган адлия бинолари билан танишди

16:55 24 Июль 2023 Жамият
385 0

Адлия вазири Акбар Тошқулов Қашқадарё вилоятига бўлган хизмат сафари давомида 2023–2024 йиллар ўқув йилига мўлжалланган Қашқадарё вилоят юридик техникумини янги биносини кўздан кечирдилар. Ҳозирги кунда ички ва ташқи фасадлари таъмирланаётган техникум биноси 750 ўринга мўлжалланган бўлиб асосий бино ва 2 та ўқув биносидан иборат. Шунингдек вазир техникум биносининг замонавий ва сифатли бўлиши юзасидан тавсиялар берди.

Ташриф давомида адлия вазири Акбар Тошқулов Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертиза маркази Қашқадарё вилоят бўлими биносини ҳам кўздан кечирдилар. У ерда олиб борилаётган ишлар ва экспертизада фойдаланиладиган ҳужжатлар билан танишди.

Шу куни вазир Қашқадарё вилоят давлат архивига ҳам бўлди. Вилоят архивида ҳужжатлар сақланиши, электронлаштириш жараёни билан яқиндан танишди. Келгусида амалга ошириладиган ишлар ҳақида тавсиялар берди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер