«Адлия аёли» республика танловининг Самарқанд вилоят босқичи бўлиб ўтди

18:03 08 Август 2022 Жамият
491 0

Фото: Халқ сўзи

Илк маротаба ташкил этилган танловнинг вилоят босқичида 6 нафар соҳа ходималари белгиланган шартлар асосида ғолиблик учун ўзаро баҳслашди.

Дастлаб иштирокчиларнинг ҳуқуқий саводхонлиги, қонунчиликни нечоғлик чуқур билиши тест синови шартида аниқланди. Кейинги шартда улар иш фаолиятида дуч келаётган долзарб масалалар бўйича таклиф ва ташаббусларини илгари сурдилар. Ниҳоят охирги шартда опа-сингилларимиз пазандалик маҳоратларини кўрсатишди.

Ҳакамлар ҳайъати ҳар бир иштирокчини 10 баллик баҳолаш тизимида баҳолаб борди. Танловнинг якуний натижасига кўра, Самарқанд шаҳар юридик хизмат кўрсатиш маркази ходими Сарвиноз Ҳайдарова мутлақ 1-ўринни эгаллаб, республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Шунингдек, 2-ўрин Самарқанд шаҳар 2-сон ФҲДЁ бўлими мудираси Шоҳида Нуруллаевага, 3-ўрин эса Самарқанд вилоят юридик техникуми девонхона мудираси Наргиза Жўраевага насиб этди. Бундан ташқари Самарқанд шаҳар Давлат хизматлари маркази ходими Ширин Закираева «Энг чаққон иштирокчи», Самарқанд вилоят адлия бошқармаси ҳузуридаги Нотариал архив мудираси Нафиса Ҳайдарова «Энг яхши пазанда» ва Каттақўрғон шаҳар ФҲДЁ бўлими мудираси Феруза Камалова «Энг зукко иштирокчи» йўналишлари бўйича эътироф этилиб, уларга ҳам фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Абдулазиз Йўлдошев, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер