«Адабиётнинг маҳак тоши»

20 февраль — Матназар Абдулҳаким туғилган кун
Хоразм — қадимий маданият ва санъат ўлкаси, маърифат ўчоғи, шеърият масканидир. Бу табаррук замин не-не буюкларга, истеъдод соҳибларига бешик бўлмаган дейсиз. Кўҳна воҳа бугун яна байрам тараддудида.
Ҳаёт йўли билан кўпчиликка ўрнак бўлган инсон, ижоди орқали юрагимиздан чуқур жой эгаллаган шоир, адабиётимизда ўчмас из қолдирган Матназар Абдулҳаким таваллудининг 75 йиллиги Урганч туманидаги шоир хонадони пештоқига ўрнатилган ёдгорлик лавҳасининг очилиш маросими билан бошланди. Шундан сўнг воҳага ташриф буюрган азиз меҳмонлар шоирнинг ижодхонасини кўздан кечиришди.
Сўнгра вилоят ахборот-кутубхона марказида шоир таваллудига бағишлаб яқинда нашрдан чиққан «Дийдор» ва «Тўртинчи муаллим сабоқлари» китобларининг тақдимоти ўтказилди.
— Матназар ака неча йил хасталикдан дард чеккан бўлсада, ҳатто умрининг охирги кунларида ҳам хаёлида фақат шеър, фақат адабиёт ва фақат ижодкорлар ташвиши эди. — деди ёзувчи, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Шуҳрат Маткарим. — «Мен Матназарга ҳангома қилиб бўлса ҳам, кимлигини айтганман, — дедилар устоз Абдулла Орипов бир гурунгда. — Унга сен адабиётнинг маҳак тошисан, деганман». Устознинг гапига қўшимча қилиб, Матназар ака нафақат адабиётнинг, балки инсонийликнинг ҳам маҳак тоши эди, дегимиз келади. Зеро, халқимизнинг ибратли гапи бор: «Олим бўлиш осон, аммо одам бўлиш қийин». Матназар Абдулҳаким улуғ инсон эдилар.
Куннинг якунловчи тадбири вилоят мусиқали драма театрида бўлиб ўтди. Унга адабиёт ихлосмандлари, шеърият муҳиблари, шоирнинг яқинлари жам бўлди. Кечада шоирнинг дўстлари, яқинлари, шогирдлари Матназар Абдулҳакимни эслашди, санъаткорлар томонидан шоир шеърига басталанган қўшиқлар янгради.
Аминмизки, мангуликка дахлдор ижодкор Матназар Абдулҳаким битиклари тильдан-тилга, дилдан-дилга кўчаверади, ҳамиша қалбларимизда тирик яшайди. Худди шоирнинг ўзи айтганидек:
Бизлар ўлмагаймиз, сизларнинг ёдлов,
Жон бахш етар ҳатто марҳум жонларга.
Қайтгаймиз, бизларни йўқлаган заҳот,
Тирилиб муборак хонадонларга!
Хорун МУСО,
ёш ижодкор, Республика «Зомин» семинари иштирокчиси.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Uzbekistan Airways ва Lufthansa Technik AG ўртасидаги ҳамкорликнинг 30 йиллиги
- "Зарафшон" газетасининг 110 йиллиги ҳамда "Самаркандский вестник" газетасининг 105 йиллиги муносабати билан маърифий тадбир бўлиб ўтди
- Сенат Раиси Душанбе шаҳрида Тожикистон Республикаси Мажлиси Оли Мажлиси милли Раиси Рустам Эмомали билан учрашди
- Каримов Эркин Қодировичнинг “Суғориладиган тупроқлар сифатини баҳолаш ишларини такомиллаштириш (Бухоро вилояти Вобкент тумани мисолида)” мавзусидаги илмий иш ҳимояси эълони
- АҚШ Адлия вазирлиги Илон Маскга қарши айблов эълон қилди
- Чустда боғча тарбияланувчилари доридан заҳарланганмиди ёки... Вазиятга аниқлик киритилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг