Адабиётда — математика

11:52 24 Февраль 2020 Илм-фан
5194 0

Куз кунларининг бирида мактабнинг илмий бўлим мудири 5-синфларда адабиёт дарсига ўқитувчиси маълум сабабга кўра келмаганини айтиб ҳозир бўш бўлсанг шу дарсни сен ўтиб тургин деб қолди. Мен хўп дедим. Синф хонасига кириб, ўқувчилар билан саломлашиб, нимага адабиёт дарсига мен кирганимни айтдим ва дарсни бошладик. "Ўтган дарсда қайси мавзуни ўтгансизлар?"-деб сўрадим ўқувчилардан. 

"Ҳамид Олимжон ҳаёти ва ижодини", деб жавоб беришди улар. 

"Хўп унда бугун адабиётни математика қилиб ўтамиз розимисизлар?"- дедим. Бараварига “ҳа” дейишди. Дарсни бошлашдан олдин рақамлар қатнашган ўзбек халқ мақолларидан айтинглар-чи дедим. Билганлар бирма бир қўл кўтариб айта бошлашди. Санамай, 8 дема. 7 ўлчаб, 1 кес. Иш билганга 1 танга, гап билганга 1000 танга. 1 ни кессанг 10 ни эк. 1 болага 7 маҳалла ота-она. Яхши отга 1 қамчи, ёмон отга 1000 қамчи. Қуввати бор 1 ни йиқитар, билими бор 1000 ни. 

Шу зайлда кўплаб мақоллар айтилди. Энди... гап бошладим мен, сизларга “Гуллар” деган шеър ўқиб бераман. Шу шеърни тинглаб ичида яширинган 6 та рақамни топасизлар дедим. Ўқувчилар эътибор билан тинглай бошлашди.

Олтиной билан Собир

Адирдан гул теришди.

Терган гули турфа хил,

Тўқ-қизил сариқ пушти.

Гулга бўлиб парвона

Учиб қўнар капалак.

Шоҳда бешик тебратар,

Турар парвойи палак.

Шеърни ўқиб бўлишим билан санай бошлашди. 6, 1, 9, 5. Илтимос қилишгандан сўнг яна қайта ўқиб бердим. Шунда 3 ни ҳам топишди. Лекин охирги рақамни топиш жуда мушкул бўлди. Ахири уни топишди: бу сон 10 эди. Тўғри мен математикман, лекин адабиёт дарсини ўтяпман. Мақоллар, шеърлар, ҳикоялар адабиёт дарсида ўтиладику. Энди асосий мавзуни бошладик. 

Ҳамид Олимжонни ҳаёти ва ижоди. Бу адиб қачон туғилиб қайси йили вафот этган деб сўрадим, ўқувчилар жавоб беришди. Бўрни олиб доскага ёздим 1944-1909=35 бор йўғи 35 йил умр кўрган. 1926 йилда Самарқанд педагогика олийгоҳини тамомлаган. 1926-1909=17. Демак 17 ёшида олий маълумотли бўлган. Ҳамид Олимжоннинг биринчи шеъри 1926 йилда омма эътиборига ҳавола қилган. 1926-1909=17. Демак 17 ёшда Ҳамид Олимжон шоирликка даъвогар бўлган. Шу зайлда яна анча давом этдик. Зулфия хоним билан турмуш қурган йиллари. Биринчи фарзанд кўрганларида неча ёшда эканликлари. Биринчи китоблари нашрдан чиққан йил ва ҳоказо. Кейин мен болаларга Ҳамид Олимжонни машҳур шеъридан парча ўқиб бердим. Мана сенга олам олам гул, қучоғингга сиққанича ол...

Илгари мени бир савол қийнарди. Нима учун шифокорга борилса, мен кардиолог эмасман, юрак хасталигини билмайман. Ёки бўлмаса сиз невропатологга учрашинг, мен терапевтман. Яна бўлмаса бу бизнинг касалимиз эмас сизни ревматолог кўрсин ва ҳоказо. Ҳаммаси дўхтир-ку нимага билмас экан? дердим ичимда. Энди билсам ўқитувчи дегани ҳамма дарсни ўта олади дегани эмас-ку. Масалан: тарих фанини биолог ўтолмайди. Математикани географ ўтолмайди. Лекин умумий ҳолда педагог бўлганлиги учун қисман уддалаш мумкин экан. Буни ўзим бошимдан ўтказганим учун билдим. Хуллас ҳаммасидан кўнглим тўлди. Мен математик бўлганим учун адабиёт дарсида барибир математикадан дарс ўтдим. Ана шунақа..!

Мансур МИРЗАБДУЛЛАЕВ,

Наманган тумани ХТБ га қарашли 7-сонли

мактабнинг математика фани ўқитувчиси.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер