Абдусатторов ва Синдаров мукофот жамғармаси 750 минг АҚШ доллари бўлган турнир ғолиблиги учун курашади

16:52 07 Февраль 2025 Спорт
440 0

7 февраль куни Германиянинг Вайссенхаус шаҳрида шахмат бўйича мукофот жамғармаси 750 минг АҚШ долларини ташкил этувчи нуфузли «Freestyle Chess Grand Slam» турнири бошланади. Бу ҳақида «Chess.com» маълумот берди.

Дунёнинг энг кучли гроссмейстерлари қатнашадиган турнирда ҳамюртларимиз Нодирбек Абдусатторов ҳамда Жавоҳир Синдаров ҳам ўз салоҳиятини намойиш этадилар.

Ушбу турнир айлана тизимда ўтказилиб, унда бир шахматчи қолган ҳамма иштирокчилар билан рапид форматида ўзаро баҳс олиб боради.

Нодирбек Абдусатторов илк турдаёқ амалдаги жаҳон чемпиони ҳиндистонлик Гукеш Доммаражуга қаршидона суради. Гукеш ҳамда Нодирбек 24 январь куни Вейк-ан-Зее шаҳри мезбонлик қилган «Tata Steel Chess» турнири доирасида ҳам ўзаро тўқнаш келишган ва ушбу баҳс дуранг билан якунланган эди.

Жавоҳир Синдаров эса 1-турда германиялик Винсент Кеймерга қарши қора доналарда ҳаракат қилади. Синдаровнинг Гукешга қарши баҳси турнирнинг 4-турида бўлиб ўтиши белгиланган.

Шунингдек, 5-турда Жавоҳир Синдаров, 6-турда эса Нодирбек Абдусатторов норвегиялик Магнус Карлсенга қарши дона суради.

Маълумот учун, «Freestyle Chess Grand Slam» турнири 7 февралдан 14 февралга қадар давом этади. Турнирда Магнус Карлсен, Фабиано Каруана, Хикару Накамура, Доммараджу Гукеш, Нодирбек Абдусатторов, Алиреза Фирузджа, Левон Аронян, Винсент Каймер, Владимир Федосеев ҳамда Жавоҳир Синдаров ғолиблик учун кураш олиб боради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер