Абдулазиз Комилов Қозоғистон Ташқи ишлар вазири билан учрашди
2022 йилнинг 3 март куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди билан учрашди.
Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-транзит, сув энергетикаси, маданий-гуманитар соҳалардаги Ўзбекистон — Қозоғистон иттифоқчилик муносабатларининг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.
Олий даражадаги учрашувлар натижасида эришилган келишувларни ўз вақтида ва тўлиқ амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.
Бўлажак тадбирлар, жумладан, икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонлаш (1992 йил 23 ноябрь) доирасида ўтказиладиган тадбирлар жадвали кўриб чиқилди.
Халқаро кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.
Маълумот учун, Қозоғистон Бош вазири ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди «БМТ Глобал аксилтеррор стратегиясини амалга ошириш бўйича Қўшма ҳаракатлар режаси доирасида Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги минтақавий ҳамкорлик» олий даражадаги халқаро конференцияда иштирок этиш учун Тошкент шаҳрига келди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Бугун 2026 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташланади
- Президент пойтахтда транспорт тизимини янгилашга доир муҳим қарорни имзолади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг