Аббосбек Файзуллаев «Вильярреал»га ўтадими?
Фото: AFC
Испаниянинг машҳур спорт нашри «MARCA» ўзбекистонлик спортчи Аббосбек Файзуллаевнинг «Вильярреал»га кўчиб ўтиши ҳақда ёзди.
«Ўзбекистон матбуоти ярим ҳимоячи Аббосбек Файзуллаевнинг «Вильярреал»га ўтиши мумкинлиги ҳақида ёзмоқда. 20 ёшли футболчи айни дамда Москванинг ЦСКА жамоаси шарафини ҳимоя қилади», деб ёзди нашр.
Манбага кўра, музокаралар давом этмоқда, трансфер тез орада якунланиши мумкин. Файзуллаев ўз ўйини туфайли Европанинг бир қанча йирик клублари эътиборини тортиб келади. Россия клуби Файзуллаевни «Вильярреал»га сотишга рози: клуб ҳам, футболчи ҳам келишувга эришган.
Шунга қарамай, «Chempianat.Asia» сайти ушбу трансферни расмийлардан тасдиқлай олмаганини маълум қилди.
«Сайтимиз дунёга машҳур инсайдер Жанлука Ди Марсио билан боғланди ва бу борада қандай маълумот борлиги ҳақида қизиқди. Инсайдер ҳам бу хабарни тасдиқлай олмади», дейилади хабарда.
Аввалроқ, U-20 жамоаси аъзоси Лазизбек Мирзаев Испаниянинг «Леганес» клуби билан шартнома имзолагани ҳақида хабар бергандик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг