94 ёшли қиролича ва унинг 99 ёшли турмуш ўртоғи вирусга қарши эмланди

14:47 10 Январь 2021 Дунё
949 0

Буюк Британия қироличаси Елизавета II  ва унинг турмуш ўртоғи герцог Эдинбургский коронавирус инфекциясига қарши эмланди. Бу ҳақда Sky News хабар берди.

Маълум қилинишича, 94 ёшли тахт эгаси ва 99 ёшли шаҳзода Филипп Винздор қасрида вакцина олган. Бу иш уларнинг шахсий шифокори томонидан бажарилган.

Ўтган йил декабрь ойида Буюк Британия ҳукумати мамлакатда АҚШнинг Pfizer ва Германиянинг BioNTech вакциналаридан фойдаланишга рухсат берганди. Ушбу қарор дори воситалари уч босқичли клиник синовлар давомида 95 фоиз самарадорлик кўрсатганидан сўнг қабул қилинганди. 

8 декабрдан мамлакатда оммавий эмлаш бошланди. 2021 йил 4 январдан эса қўлланилаётган вакциналар қаторига Оксфорд университети олимлари ва AstraZeneca Англия-Швеция қўшма компанияси томонидан яратилган малҳам ҳам қўшилди.

Аммо қиролича ушбу вакциналардан айнан қайси биридан фойдалангани ошкор этилмаган.   

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер