6 нафар фарзанднинг онаси бўлган маҳкума аёлнинг мурожаати Бола ҳуқуқлари бўйича вакил назоратига олинди
Аёл... Дунёда унга кўпгина ижобий таърифлар берилган. Ҳақиқатан ҳам нозик ҳилқат вакилаларига қанча чиройли таъриф-у тавсифлар келтирсак, шунча оз. У – муштипар она, севикли ёр, меҳрибон опа, меҳрибон сингил...
Аёл нозик жуссасида бутун ҳаёт ташвишларини кўтариб юриши мумкин. Аммо ҳаёт ҳар доим ҳам шодликдан иборат эмас. Унда азоб, нафрат, қийинчиликлар ҳам учраб туради. Ҳаётнинг чалкаш йўллари уни гоҳида жиноят кўчасига етаклайди.
Бола ҳуқуқлари бўйича вакил номига маҳкума Р.Ҳ. ариза билан мурожаат қилиб, марҳум эри ичкиликка ружу қўйган, оиладаги келишмовчиликлар, низолар, аёлнинг тинимсиз ҳўрланиши аёлнинг руҳий ҳолатига қаттиқ таъсир қилиб келган. Эрининг навбатдаги ичиб келиши ва ҳаракатлари аёлнинг ғазабини қўзғотган ва жаҳл устида эрини болта билан уриши оқибатида эри вафот этган.
Аёл ҳозирда жазони ижро этаётганлигини, қонуний никоҳидан 6 нафар фарзандлари борлигини, 5 нафар фарзанди акасининг қарамоғида қолганлиги, акасининг ўзининг 3 нафар фарзанди борлиги, олтинчи фарзанди ўзи билан жазони ижро этиш муассасаси ичидаги болалар уйида тарбияланиб келаётганлигини маълум қилди.
У 15 йил марҳум турмуш ўртоғи билан яшаган уй қайнотасининг номида бўлган. Шундан сўнг қайнотаси аёл ва унинг болаларига уйни беришдан бош тортган. Аёл қилмишидан пушаймонлиги, ҳозирда болаларининг яшаш жойи йўқлиги, болалари қўллаб-қувватлашга муҳтожлиги уларга ёрдам берилишини сўраб Бола ҳуқуқлари бўйича вакил номига мурожаат қилган.
Бугун Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили Алия Юнусова Тошкент вилояти, Зангиота туманидаги 21-сонли жазони ижро этиш муассасасида бўлди.
Бола ҳуқуқлари бўйича вакил жазони ижро этиш муассасасига ташриф буюриб, маҳкума Р.Ҳ. билан учрашди. Суҳбат давомида уни қийнаётган масалалар билан батафсил танишди. Тўпланган ҳужжатларни ўрганиш асосида бу 6 нафар фарзанднинг энг устун манфаатларини таъминланиши борасида ишлар бошланди. Юқоридаги ҳолат Бола ҳуқуқлари бўйича вакил томонидан тўлиқ назоратга олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг