513 нафар меҳнат мигрантига 1 млрд. 26 млн. сўм миқдорида микроқарзлар ажратилди
Жорий йилнинг биринчи чораги давомида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан бир қатор ишлар амалга оширилди.
Агентлик хабарига кўра, 2 минг 167 нафар меҳнат мигрантига ҳуқуқий ёрдам, 51 минг 498 нафарига маслаҳат хизматлари, 2 минг 930 нафарига ижтимоий ёрдам, 976 нафарига моддий ёрдам кўрсатилган.
Шунингдек, меҳнат мигрантларининг иш берувчилар томонидан тўланмай турган 276 минг АҚШ долларидан ортиқ миқдоридаги иш ҳақи ва пуллик компенсациялари ундириб берилди. 7 минг 661 нафар меҳнат мигранти суғурта хизматларидан фойдаланган.
Бундан ташқари, 513 нафар меҳнат мигрантига 1 млрд. 26 млн. сўм миқдорида микроқарзлар ажратилиши таъминланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Бугун 2026 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташланади
- Президент пойтахтда транспорт тизимини янгилашга доир муҳим қарорни имзолади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг