500 нафардан ортиқ олимлар Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллади

12:21 05 Июль 2024 Жамият
476 0

Фото: Ислом цивилизацияси маркази

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан «Буюк аждодлар мероси – III Ренессанс пойдевори» форуми бўлиб ўтди. 500 дан ортиқ олимларни жамлаган анжуманда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга «Буюк аждодлар мероси – III Ренессанс пойдевори» мавзусидаги республика форуми иштирокчиларининг мурожаати қабул қилинди.

Олимлар 10 та шўбага бўлинган ҳолда Ислом цивилизация марказининг илмий-тарихий концепцияси ҳамда унинг таркибидаги музей экспозициясини шакллантиришга бағишланган 50 дан ортиқ маърузаларни тинглаб, 600 га яқин таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар.

«Юртимиз тарихида биринчи марта амалга оширилаётган ноёб мегалойиҳа сифатида баҳоланаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини барпо этиш тўғрисидаги ташаббусингиз муқаддас динимизнинг тинчлик, инсонпарварлик ва бағрикенглик ғояларини улуғлаш, халқимизнинг буюк тарихи, бой маданий-маърифий меросини тиклаш ва дунёга тарғиб этиш борасидаги доимий эътибор ва ғамхўрлигингизнинг юксак амалий намунаси сифатида айниқса таҳсинга сазовордир», дейилади мурожаат кириш сўзида.

Мурожаат якунида: «Биз, Форум иштирокчилари Ислом цивилизацияси марказини илм ва маърифат, янги ғоялар ишлаб чиқадиган чинакам ақл марказига айлантириш йўлида Сизга ёрдамчи ва кўмакчи бўлиб, чин дилдан меҳнат қилишга, ўзимизнинг бор билим ва тажрибамиз, истеъдодимизни шундай улуғ ишга бағишлашга ваъда берамиз», дейилган.

Аввалроқ, филолог ва иқтисодчи Ислом цивилизацияси марказига директор этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?