Филолог ва иқтисод мутахассиси Ислом цивилизацияси марказига директор этиб тайинланди
Филолог ва иқтисод мутахассиси Ислом цивилизацияси марказига директор этиб тайинланди
Фирдавс Фридунович Абдухаликов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори этиб тайинланди.
Муассасанинг шу кунгача директори лавозимида ишлаб келаётган Шаазим Шоисламович Миноваров ушбу лавозимдан озод қилинди.
Ислом цивилизацияси маркази биноси пойтахтимизда жойлашган бўлиб, 2017 йилдан бери қурилмоқда.
Фирдавс Абдухолиқов, дастлаб, Самарқанд давлат университетининг филология, сўнгра иқтисодиёт соҳасида олий маълумотга эга бўлган. Бундан ташқари, таниқли медиа магнати 2023 йилнинг 24 октябрида "Ўрта аср Шарқ миниатюрасида тарихий шахслар бадиий талқини" мавзусида докторлик диссертациясини ҳам ҳимоя қилганди.
2003 йилдан 2022 йилгача Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясини бошқарган. 2019-2021 йилларда “Ўзбеккино” миллий агентлиги бош директори сифатида, 2021 йилдан бери Кинематография агентлигини бошқариб келаётганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг