41 миллиондан ортиқ америкаликлар сайловда овоз бериб бўлди

15:57 28 Октябр 2024 Дунё
444 0

АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трамп Нью-Йоркдаги тадбирда Американи яна буюк қилиш шиорини эслатиб, Камала Ҳаррисни қоралади ва миграцияга қарши курашишга яна ваъда берди.

Трамп якшанба куни «Madison Square Garden»даги нутқи чоғида муҳожирларга бир неча бор урғу берди ва агар сайланса, АҚШ тарихидаги энг йирик депортация операциясини ўтказиш ҳақидаги сайловолди мақсадига тўхталган. «5 ноябр мамлакатимиз тарихидаги энг муҳим сана бўлади ва биз биргаликда Американи яна қудратли қиламиз», — деди собиқ президент.

Тадбир давомида Трампга кўплаб республикачилар ва бошқа иттифоқчилар қўшилган. Йиғилганлар Ҳаррисни «иблис» деб атаган. Шунингдек, Трамп рақибини «радикал чап марксист» деб таърифлаган ва вице-президентга ишора қилиб, мамлакатни вайрон қилганликда айблади.

Сайлов учун муҳим бўлган ҳудудлар Жоржия, Шимолий Каролина ва Пенсильвания штатларига боғлиқ бўлиб қолмоқда. Ушбу штатлар сайловнинг якуний натижасини ҳал қилувчи ҳудудлардир. Шунинг учун бу ерда номзодлар сайлов кампаниясининг сўнгги тўққиз кунида ўз кучларини тўплайди.

Флорида университетидаги сайлов лабораторияси маълумотларига кўра, 41 миллиондан ортиқ америкаликлар якшанба куни тушга қадар овоз беришда аллақачон овоз беришган.

Ҳаррис якшанба куни Пенсильвания штатининг Филаделфия шаҳрида бўлиб, маҳаллий жамоат марказида ёш баскетболчилар билан кўришишдан олдин черков, сартарошхона ва Пуэрто-Рико ресторанида бўлди. Якшанба оқшомида бўлиб ўтган учрашувда Демократ вице-президент ўзининг республикачи рақибини Америка сиёсатидаги бўлувчи куч сифатида кўрсатишга ҳаракат қилди.

Ҳаррис тарафдорларини ҳамжиҳат бўлишга, потенциал сайловчиларга хабар бериш ва қўнғироқ қилишга ҳамда оила аъзолар, дўстлар, синфдошлар, қўшниларга сайловнинг кучи ҳақида гапиришга ундади.

Сайлов куни олдидан демократ душанба куни ўзининг вице-президенти номзоди Тим Валс билан бирга учрашув ўтказиш учун Мичиганга боради. Ўз навбатида Трамп 2020 йилда Демократ президент Жо Байденга мағлуб бўлган штатда ўз тарафдорларини йиғишга уриниш учун Жоржия штатининг Атланта шаҳрида бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?