3 та телеканалга реклама қонунчилигини бузгани учун чора кўрилгани айтилмоқда
Рақобат қўмитаси томонидан олиб борган таҳлиллар давомида 3 та телеканалда, жумладан, «FTV», «Muloqat» ва «Amudaryo» телеканаллари томонидан жорий йилнинг апрель-июль ойларида жойлаштирилган рекламалар ҳажми қонунчилик билан белгиланган меъёрлардан ортиқлиги аниқланди. Бу ҳақда Қўмита хабар берди.
Маълум бўлишича, юқоридагиларга асосан, Қўмитанинг Махсус комиссияси томонидан «Реклама тўғрисида»ги Қонун талаблари бузилиш аломатлари юзасидан бир неча телеканалларига нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича кўрсатмалар берилган.
Қайд этиш керакки, Рақобат қўмитаси телеканалларни рекламага оид ўз фаолиятини амалдаги қонунчилик талабларидан келиб чиқиб мувофиқлаштириш ва қайта кўриб чиқиш бўйича огоҳлантирган эди.
Шунга қарамасдан, ижтимоий тармоқларда бир қатор телеканаллар томонидан тақдим этилаётган рекламалар ҳажми кўплиги, реклама роликлари эфири узоқ вақт давом этиши юзасидан қолдирилган мурожаатлар кескин муҳокамаларга ва кенг жамоатчиликнинг эътирозларига сабаб бўлганди.
Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, «Реклама тўғрисида»ги Қонунинг 27-моддасига мувофиқ, телеканаллар эфирида тарқатилаётган рекламанинг (шу жумладан теледўкон рекламаси каби рекламанинг) умумий давомийлиги кўрсатув вақтининг бир соати давомида йигирма фоиздан, бироқ бир суткада кўрсатув вақтининг ўн беш фоизидан ошиши мумкин эмаслиги белгиланган.
Аввалроқ, Нодирбек Абдусатторов яна Магнус Карлсенга қарши дона суриши маълум бўлганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг