27 — 31 июль кунлари Нукусда ландшафтнинг моддийлигига бағишланган илмий-тадқиқот экспедицияси ўтказилади
Экспедициядан кўзланган мақсад Нукус туманида биодизайн соҳасида илмий изланишлар олиб бориш ва Орол денгизини ўрганишдан иборат. Мутахассислар минтақанинг атроф-муҳит, маданияти ва тарихий меросидан бевосита илҳомланишлари иқлим ўзгариши ва атроф-муҳитнинг таназзули шароитида барқарорлик ва чидамлиликни рағбатлантирувчи инновацион лойиҳа ечимларини янада ривожлантиришга хизмат қилади.
Жамоа ўз тадқиқотларида кишилар ва буюмларнинг ўзаро уйғунлигига урғу берувчи моддий маданиятни тадқиқ этишнинг антропологик анъаналарига таянади. Ландшафт мураккаб қатлам бўлгани боис моддий объект сифатида идрок этилиши ва бошқарилиши мумкин эмас. Аксинча у биз истиқомат қилаётган, ҳаракатланаётган ва мушоҳада юритаётган муҳитни акс эттиради. Бизлар бир вақтнинг ўзида ҳам ландшафтнинг бир қисми бўлиб, ҳам ундан фарқланамиз. Бу бизнинг ўзимизни-ўзимиз англаш ва кечинмаларимизга таъсир этади.
Тадқиқот лойиҳасида 8 мамлакатдан “Formafantasma”, “IM A Studio”, “Applied Ingredients” дизайн бюролари вакиллари, Андреа Тримарки, Симоне Фаррезин, Сиссел Толаас, Катя Брискина, Шоҳруҳ Раҳимов, Мануэл Корреа, Иван Дубков, Ми Ю, Патришия Рид, Раҳеш Рам, Юлия Громова, Гери Чжеси Чжан каби малакали рассом, меъмор, олим, тадқиқотчи ва ёзувчилар иштирок этадилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг