267 метрли Nest One осмонўпар биноси дастлабки яшовчиларни кутиб олишга тайёр
Бутун пойтахт манзараси кўриниб турувчи ресторан, ҳашаматли хонадонлар ва резидентлар учун 33 та жамоат ҳудудлари — Ўзбекистондаги энг баланд осмонўпар бино – Nest One меҳмонлар учун ўз эшикларини очмоқда.
Кейинги йиллардаги энг шов-шувли лойиҳа — кўп функцияли Nest One осмонўпар биноси қурилишининг якунланишига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Мажмуа алоҳида экотизим сифатида ўйланган бўлиб, шаҳарнинг ажойиб манзараси намоён бўлувчи премиал хонадонлар, офислар ва 33 та жамоат ҳудудлари — дўконлар, ресторанлар, болалар майдончалари, қишки боғ, дам олиш ва спорт билан шуғулланиш ҳудудларини ўзида жамлайди.
Ўзбекистондаги энг баланд — 267 метрли турар жой биносининг элликдан зиёд қаватдан иборат бўлиб, унинг қурилишига 27 000 тонна темир, 150 000 тонна бетон ишлатилган. Мажмуани барпо этишда 1000 дан зиёд бунёдкор туну-кун меҳнат қилди.
Замонавий ва хавфсиз осмонўпар бино
Тантанали тадбир Nest One муассислари, Murad Buildings асосчиси Мурод Назаров ва Ozguven асосчиси Озгур Онур Озгувеннинг қутловлари ва табрик сўзлари билан бошланди. Улар бундай оламшумул лойиҳани рўёбга чиқариш фикрига қандай келганлари, лойиҳалаштириш ва қурилишга қанча куч ва вақт кетганлиги, мураккаб пандемия даврини қандай босиб ўта олганлари ва зиммаларидаги мажбуриятни фахр билан адо этганлари ҳақида сўзлаб бердилар.
Осмонўпар бино қурилиши 2019 йилда бошланди ва бугунги кунда Nest One — бу “Орзулар ушаладиган маскан”дир. Осмонўпар илк бора қўлланилган кўплаб новаторлик концепцияларини уйғунлаштиради, барча ишлатилган материаллар ва ечимлар жиддий асосга ва мураккаб муҳандислик ҳисоб-китобларига эга. Иморатда энг сўнгги жаҳон технологиялари қўлланилган ва бугунги кунда дунёдаги энг хавфсиз осмонўпар бинолардан бири саналади. Ёнғин хавфсизлиги барча халқаро стандартларни инобатга олган ҳолда лойиҳага киритилган.
Бинонинг ташқи фасадини безашда ўтга чидамли материаллардан фойдаланилган. Бинонинг ички тарафида энг замонавий тутун сезиш тизими ўрнатилган, сезгир датчиклар туфайли у саноқли сонияларда муаммо ҳақида сигнал йўллайди ва ёнғинга қарши ҳимоя тизимини ишга туширишга буйруқ беради. Эвакуация йўллари вентиляция тизимининг оқилона режалаштирилгани ва маконнинг герметиклиги туфайли тутун тўлиб қолишидан пухта ҳимояланган. Бинода ёнғинга қарши лифтлар, фавқулодда ёритиш тизими кўзда тутилган, фавқулодда электр энергияси генераторлари ўрнатилган.
Nest One меҳмонларни кутиб олади
Муассислар кўчмас мулк соҳиблари интиқлик билан кутган янгиликни эълон қилди — хонадонлар, офислар ва ритейл-ҳудудлар эгаларига кадастр ҳужжатларини босқичма-босқич тақдим этиш бошланди.
Ўзбекистондаги биринчи осмонўпар мамлакатдаги энг баланд турар жойи биноси бўлди. All Inclusive хизматлар концепцияси асосида бунёд этилган бинода жами 1029 та хонадон ва 29 та тезюрар лифт мавжуд. 20 та VIP-хонадон шундоққина булутлар остида, 41- ва 50- қаватлар оралиғида жойлашган. Аксарият шоҳона апартаментлар аллақачон сотиб олинган ва таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган.
Кўп қаватли “шаҳар ишидаги шаҳар” тақдимоти А блоки бўйлаб экскурсия билан давом этди. Меҳмонлар бир нечта аҳамиятли жойларда бўлдилар. У ерда ушбу кўп функцияли мажмуанинг хусусиятлари ҳақида сўзлаб берилди.
1- қават, кириш гуруҳи ва тижорат маконлари. Бу ерда — асосий киришда networking учун нуқталар ва дўконлар жой олади, улар шопинг, премиал ресторанлар ва кафелар иштиёқмандларини жалб қилувчи маскан бўлади.
28-қават, Sky walk. Қават периметри бўйлаб югуриш йўлакчасига эга спорт макони, бу ерда Nest One яшовчилари ва резидентлари шаҳар ва Tashkent City боғининг ажойиб манзарасидан баҳра олган ҳолда, кардио-машғулотлар, йога ёки пилатес билан шуғулланиши мумкин. Бундан ташқари, мажмуанинг иккинчи ва учинчи қаватларида ёпиқ сув ҳавзаси ва SPA-мажмуаларга эга фитнес-марказ, қишки боғ, бир нечта болалар ўйин майдончалари, кинозал, Play-station ҳудуди, караоке жойлашган.
44-қават, Sky Villas шоуруми. “Самодаги виллалар” — бу деразасидан ажойиб манзара кўриниб турувчи премиал апартаментлардир. Шоурум-хонадон интерьер модасининг охирги талабларига мувофиқ жиҳозланган ва қулай дизайнерлик ҳамда технологик ечимлар билан тўлган.
48- ва 52-қаватлар — томоша террасалари ва осмонўпар бинонинг энг юқори нуқтасида Тошкент ва тоғларнинг мафтункор манзараларидан завқ олиш мумкин.
Матбуот анжумани 48-қаватдаги байрам зиёфати билан якунланди, унда Nest One жамоаси ва журналистлар, блогерлар, инфлюенсерлар қатнашди.
Ҳар ким резидент бўла олади
Энди ҳар ким Ўзбекистондаги илк Nest One осмонўпарининг юқори қаватларида жойлашган ҳашаматли резиденциялар эгаси бўлиши мумкин. Шунга қарамай, севимли шаҳар кафтдек намоён бўладиган апартаментлар сони чекланган. Nest Oneда хонадонни 10 йил муддатга, чегараланмаган кредитлаш суммаси билан ипотекага харид қилиш мумкин, ҳужжатларни расмийлаштириш учун эса фақат паспорт бўлса, кифоя.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг