2500 дан зиёдни китобни ўз ичига олган “Китоб карвони” Қашқадарёда
“Ёшлар ойлиги” доирасидаги бир гуруҳ “Маърифат” тарғиботчилари Қашқадарё вилоятида бўлиб турибди.
Ташриф доирасида тарғиботчилар томонидан Қарши шаҳридаги “Абдулла Орипов” номидаги ихтисослаштирилган ижод мактабида “Китоб карвони” лойиҳаси ташкил этилди. Ушбу карвондан 2500 дан зиёд бадиий ва илмий оммабоп адабиётлар ўрин олган. Ушбу асарлар вилоятдаги олий таълим муассасаларига йўл олди.
Тадбирда “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзолари, юридик фанлари доктори, профессор Феруза Муҳитдинова, филология фанлари номзоди Олимжон Тошбоев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Баҳодир Нишонов, Меҳмонали Салимов, Дилфуза Раҳимова, кино ва театр актрисалари Ойгул Абдураҳмонова ҳамда Барно Қодирова, хонандалар Фахриддин Назаров, Адолат Исмоилова ва Нафиса Фармонова иштирок этди.
Тадбир давомида Абдулла Орипов ҳайкали пойига гулчамбар қўйилди. Абдулла Орипов мактабидаги шоир шарафига ташкил қилинган музейга ташриф буюришди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг