22 ёшли «Пабло Эскобар» қўлга тушди. У Тошкентда 1 миллиард сўмлик синтетик наркотикни сотмоқчи бўлган
Фото: NYP
Тошкент туманида ўтказилган рейдлар давомида 2002 йилда туғилган фуқаронинг машинасидан тахминий нархи 1 миллиард сўм бўлган 1,4 килограмм мефедрон синтетик гиёҳванд моддаси топилган. Қайд этилишича, 22 ёшли фуқаро ушбу моддаларни сотиш мақсадида сақлаб келган.
ИИББ матбуот хизматининг маълум қилишича, 15 июль куни ИИБ ва ДХХ ходимлари фуқаро А.Т.нинг «Tracker» автомашинасида вазни 1 килограмм 433 грамм бўлган мефедрон синтетик гиёҳвандлик воситасини аниқлаб, айбланувчини тезкор тартибда қўлга олган.
22 ёшли шахс мазкур синтетик воситани бўлакларга бўлиб, контактсиз манзил орқали сотишни режалаштирган.
«Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек, уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилди» дейилади ИИББ хабарида.
Аввалроқ, Тошкентда «Майнинг ферма» давлат ва жамият манфаатларига 1,7 миллиард сўм зарар етказганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг