Тошкентда «Майнинг ферма» давлат ва жамият манфаатларига 1,7 миллиард сўм зарар етказди

16:21 22 Июль 2024 Жамият
152 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилоятининг икки туманида «Майнинг ферма» давлат ва жамият манфаатларига 17,7 миллиард сўм зарар етказганлиги аниқланди. Бу ҳақда Департаментнинг матбуот хизмати маълум қилди.

Хабар қилинишича, Департаментнинг Қибрай туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда «Гулистон» МФЙ ҳудудидаги хонадонда яшовчи Қ.Т. ўз уйида 8 та тўпламдаги майнинг қурилмаларини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига улаб, қонунга хилоф равишда майнинг фаолияти билан шуғулланиб келиб, давлат ва жамият манфаатларига 1,2 миллиард сўм зарар етказганлиги аниқланган.

Шу каби яна бир ҳолат Юқоричирчиқ туманида содир бўлган. Фуқаро Ж.Ш. «Султонравот» МФЙ ҳудудидаги турар-жой биносида «ArtMiner S9» русумли майнинг қурилмасини ўрнатиб, қонунга хилоф равишда майнинг фаолияти билан шуғулланиб келиб, давлат ва жамият манфаатларига 50,7 миллион сўм зарар етказган.

«Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади хабарда.

Аввалроқ, ноқонуний йўллар билан олиб келинган 10 минг қутига яқин тамаки маҳсулоти фош этилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?