Ноқонуний йўллар билан олиб келинган 10 минг қутига яқин тамаки маҳсулоти фош этилди
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах, Андижон ва Наманган вилоят бўлимлари томонидан ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган бир қатор шахслар ушланди. Бу ҳақда Департаментнинг ахборот хизмати маълум қилган.
Қайд этилишича, Жиззах вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда тамаки ва алкоголь маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган Б.М.нинг савдо дўкони ва автотранспорт воситаси кўздан кечирилганда сотиш мақсадида ноқонуний йўллар билан олиб келинган 23 турдаги жами 5 минг 602 қути тамаки маҳсулоти аниқланиб, ашёвий далил сифатида мусодара қилинган.
Шунингдек, Департаментнинг Асака туман бўлими, солиқ инспекцияси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган Х.Ш. «Беруний» МФЙ ҳудудидаги савдо дўконида умумий баҳоси 37,6 миллион сўм бўлган 20 турдаги жами 2 минг 692 қути тамаки маҳсулотини сотиш учун сақлаб келаётганлиги аниқланган.
Маълум қилинишича, яна бир ҳолат Косонсой туманида аниқланган. ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.А. «Lacetti» русумли автомашинасида хорижда ишлаб чиқарилган жами минг қути «Esse Change» номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотини Наманган шаҳрида яшовчи Ё.К.га етказиб бериш мақсадида олиб кетаётган вақтида ушланган.
«Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади хабарда.
Аввалроқ, Бухорода 3,9 миллиард сўмлик электрни ким ва қандай талон-тарож қилгани маълум бўлганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг