22 миллионга яқин Сомали аҳолиси қурғоқчилик туфайли очарчиликка дуч келмоқда — БМТ
Фото: Архив сурат
Сомали, Кения ва Эфиопияда 22 миллионга яқин одам кўп йиллик қурғоқчилик туфайли очлик ёқасида. Бу ҳақда БМТ Жаҳон озиқ-овқат дастурига таяниб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Аниқлик киритилишича, йил бошидан буён яна 9 миллион киши ўткир озиқ-овқат танқислиги ҳолатига тушиб қолган. Юқоридаги мамлакатларда чорва моллари нобуд бўлмоқда, аҳоли сув танқислигини бошдан кечирмоқда.
Одамлар йиллар давомида ёмғир ёғишини кутишган, аммо улар ҳаётни сақлаб қолиш учун озиқ-овқат ёрдамини кута олмайдилар. Дунё энди Африка шохидаги энг заиф аҳолини оммавий очлик хавфидан ҳимоя қилиш учун чора кўриши керак, деди БМТ.
Минтақада қурғоқчилик келгуси ойларда ҳам давом этади. Келгуси олти ойда маҳаллий аҳолининг ўсиб бораётган эҳтиёжларини қондириш учун қарийб 418 миллион доллар керак бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Саида Мирзиёева Доҳадаги кино фестивалга ташриф буюрди
- «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг