2025 йилдан Россиянинг баъзи вилоятларида мигрантлар ишлаши тақиқланган соҳалар рўйхати кенгайтирилмоқда
Россиянинг Твер вилоятида 2025 йилдан бошлаб чет эл фуқаролари ишлай олмайдиган иқтисодиёт соҳалари рўйхатини икки баравардан ҳам кўпроққа оширилмоқда. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги маълум қилди.
2024 йил учун хорижлик ишчи кучидан фойдаланиш иқтисодий фаолиятнинг 36 тури бўйича тақиқланган бўлса, кейинги йилдан бу кўрсаткич 82 тага етказилмоқда.
Айтилишича, иқтисодий фаолиятнинг 52 тури бўйича тўлиқ тақиқ жорий этилади, 30 тасида эса айрим касбларга чекловлар қўйилади.
“Биз бу борадаги ишларни тизимли равишда амалга оширмоқдамиз, имкон қадар бизнеснинг позициясини ҳисобга олишга ҳаракат қилдик, шу билан бирга, давлатнинг стратегик хавфсизлиги масалалари устуворлигича қолмоқда”, — деди губернатор Игор Руденя.
Келгуси йилдан бошлаб электр энергияси, газ ва буғ билан таъминлаш, сув олиш, тозалаш ва тақсимлаш, оқова сувларни йиғиш ҳамда қайта ишлаш, компьютер ишлаб чиқариш, сув транспорти фаолиятида чет эллик ишчилардан фойдаланиш бутунлай тақиқланади.
Нашриёт, телевидение фаолияти, радиоэшиттириш, кўнгилочар тадбирлар ташкил этиш, компьютер дастурий таъминоти ва дастурларини ишлаб чиқиш, компьютерлар ва шахсий фойдаланиш буюмларини таъмирлаш, илмий тадқиқотлар, ахборот технологиялари соҳасидаги фаолият, ижара ва лизинг, ветеринария, сайёҳлик агентликлари, жамоат ва нотижорат ташкилотлари, хавфсизликни таъминлаш ҳамда бошқа фаолият турларига ҳам тақиқ жорий этилган.
Бундан ташқари, айрим касблар бўйича тақиқ рўйхатига чорвачилик, балиқчилик, гўшт ва балиқни қайта ишлаш, сут маҳсулотлари, нон ва нон маҳсулотлари, ўсимлик ёғлари ва ёғлар, ун маҳсулотлари, озиқ-овқат маҳсулотлари, ҳайвон емлари, қоғоз, нефть маҳсулотлари, кимёвий моддалар, дори-дармонлар ва тиббий материаллар ишлаб чиқариш ҳам киритилган.
Шунингдек, чекловлар электр ускуналари, транспорт воситалари, мебель ишлаб чиқариш, таъмирлаш, машина ва ускуналарни ўрнатиш ҳамда бошқа фаолият турларига ҳам тааллуқлидир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг