2025 йилда Хоразмда 41 та давлат биноси, 350 гектар ер участкаси савдога қўйилмоқда
Хусусийлаштириш дастурига асосан 2025 йилда Хоразмда 41 та давлат биноси, 350 гектар ер участкаси савдога қўйилмоқда.
«Бу хизмат кўрсатиш, туризм ва ишлаб чиқариш соҳалари учун катта имконият»,
— деди давлатимиз раҳбари.
Масалан, Урганч шаҳридаги ўрганишлар натижасида 61 минг квадрат майдони, 21 гектар ери бўлган 45 та давлат биноси аниқланди. Улар негизида меҳмонхона, хизмат кўрсатиш ва савдо марказлари, кўнгилочар масканлар қуриб, камида 500 кишини банд қилиш мумкинлиги таъкидланди.
Хива шаҳрида фақат туристларга хизмат кўрсатадиган объектлар бўлиши кераклиги кўрсатиб ўтилди. Ангарик маҳалласидаги бўш майдонда маъмурий бинолар қурилиб, Хива шаҳридаги барча давлат ташкилотлари шу ерга кўчирилади.
Мутасаддиларга Урганч, Хивадаги барча маъмурий биноларни савдога чиқариш бўйича катта дастур ишлаб чиқиш топширилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг