2025 йилда ҳам дарсликлар ижараси учун тўлов олинмайди
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги келаси йили мактаб дарсликлари ва машқ дафтарлари ижараси учун ота-оналардан тўлов ундириш режасидан воз кечди. Шу тариқа, 2025 йилда мактаб дарсликлари ва машқ дафтарлари ижараси учун ота-оналардан тўлов ундирилмайди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълум қилди.
Аввалроқ, бюджетнома лойиҳасида 2025–2026 ўқув йилидан бошлаб 2–11 синфларда дарслик ва машқ дафтарлари учун ижара тўлови ундириш тизимини жорий этиш таклиф этилганди.
«Дарсликлар ва машқ дафтарларининг тўлиқ давлат бюджети ҳисобидан чоп этилиши ота-оналар масъулияти пасайиб кетиши ва дарсликларга нисбатан эътиборсиз муносабатда бўлиш ҳолатларини келтириб чиқармоқда», – дея бу таклифни изоҳлаганди Иқтисодиёт ва молия вазирлиги.
Қайд этилишича, 2024 йилда мактаб ўқувчилари учун 83,2 млн нусха дарслик ва машқ дафтарларини етказиб бериш учун Давлат бюджетидан жами 1,5 трлн сўм ажратилган. Бу маблағлардан 435,5 млрд сўми (ёки 36 фоизи) даврийлиги 1 йил ҳисобланадиган ҳамда ҳар йили янгидан чоп этиладиган машқ дафтарлари учун йўналтирилган.
2025 йилда эса 81 млн нусха дарсликлар ва машқ дафтарлари учун жами 1,3 трлн сўм маблағларни тўлиқ Давлат бюджетидан қоплаш кўзда тутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, мактаб таълими тизимида 2022 йилдан бери дарсликлар учун ижара пули олинмаяпти.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг