2025-2026 ўқув йилида Навоий вилояти бўйича қўшимча 45 та мактабда инклюзив синф ташкил этилади

Инклюзив таълимнинг мақсади – алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган ўқувчилар учун мактабда махсус восита ва методларни қўллаш орқали тўсиқсиз мослаштирилган таълим муҳитини яратиш, уларнинг жамиятга самарали мослашуви ҳамда тўлақонли уйғунлашувига хизмат қиладиган сифатли умумий ўрта таълим беришни таъминлашдир.
Навоий вилоятида 30 та мактабда 80 нафар ногиронлиги бўлган болалар инклюзив синфларда таълим олишмоқда. Махсус педагоглар ва тюторлар ҳар бир ўқувчининг индивидуал эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ёрдам кўрсатишмоқда.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабарига кўра, 2025-2026 ўқув йилида вилоят бўйича қўшимча 45 та мактабда инклюзив синф ташкил этилиши режалаштирилган бўлиб, ўқувчиларнинг қамрови 150 нафарга етказилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг