2024 йилда истеъмолчиларга тўланган кешбэк миқдори 1 триллион сўмдан ошди – Солиқ қўмитаси

16:07 06 Февраль 2025 Иқтисодиёт
240 0

2024 йилда истеъмолчиларга 1 миллиард чек учун 1 триллион сўмдан ортиқ кешбэк тўлаб берилган. Шундан 89,2 миллиард сўми декабрь ойига тўғри келади. Бу ҳақида Солиқ қўмитаси маълумот берди.

Унга кўра, тўланган кешбэкларнинг энг кўп миқдори Тошкент шаҳрига тўғри келиб, пойтахтдаги истеъмолчиларга 2024 йил давомида 412,2 миллиард сўм тўлаб берилган.

Ундан кейинги ўринларда Тошкент вилояти 107,1 миллиард, Самарқанд вилояти 93,2 миллиард, Фарғона вилояти 75,6 миллиард ҳамда Андижон вилояти 52 миллиард сўм билан истеъмолчилари кўпроқ кешбэкка эга бўлган ҳудудга айланди.

Республика бўйлаб энг кам кешбэк тўланган ҳудуд Сирдарё вилояти бўлиб, 2024 йил давомида истеъмолчиларга 15,5 миллиард сўм тўланган.

«2024 йилда мамлакат бўйлаб 5 миллиондан ортиқ истеъмолчилар кешбэк олиш учун харид чекларидан фойдаланган», — дейилади хабарда.

Қуйидаги суратда барча вилоятлардаги натижаларни кўришингиз мумкин:

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?