2024-2025-ўқув йилида олий таълим билан қамраб олинганлик даражаси қандай?

21:00 17 Апрель 2025 Жамият
224 0

2024/2025 ўқув йили бошига Ўзбекистон Республикасининг 18-23 ёш оралиғидаги аҳолисини олий таълим билан қамраб олинганлик даражаси 47,7 % ни ташкил қилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Ушбу ёш тоифасидаги аҳолининг олий таълим билан қамров кўрсаткичлари 2014 йилда 6,8 фоиз, 2017 йилга келиб 8,3 фоиз, 2020 йилда 18,7 фоиз, 2022 йилда 36,6 фоиз ва 2024 йилда эса 47,7 фоиз кўринишида бўлган.

2024/2025 ўқув йили бошидаги натижалар 2014 йил билан солиштирилганда 40,9 % га юқорироқдир.

Таъкидлаш жоиз, 2024 йилда республикада олий таълим муассасалари сони 211 тани ташкил этиб, улардан 112 таси давлат, 30 таси хорижий ва 69 та нодавлат олий таълим муассасалари эканлиги маълум қилинган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?