2022 йил давомида Республика давлат архивларига 83 332 та мавзули сўровлар келиб тушган ва барчасининг ижроси таъминланган

15:13 26 Декабрь 2022 Жамият
679 0

Фото: Халқ сўзи

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда  "Ўзархив" агентлиги ахборот хизмати раҳбари Анваржон Алиев маълум қилди.

Шунингдек, жорий йилда Республика архивларига 455 494 та ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги сўров келиб тушган. Давлат хизматлари марказлари (ДХМ) ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали 335 135 та, почта ва электрон почта орқали 47 113 та ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги сўровлар Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатида яшовчилардан келиб тушган бўлса 73 246 нафар фуқаро бевосита архивга мурожаат этган.

Архив ҳужжатлари асосида 346 267 та сўровлар ижроси бажарилиб, улардан 312 628 таси ижобий, 33 639 таси бўйича эса тегишли кўрсатма ва тушунтиришлар берилган. Ташкилот ҳужжатлари архив сақловига келиб тушмаган ва таалуқлиги бўйича тегишли ташкилотларга юборилган сўровлар сони 98 453 та ни ташкил этади.

Ўтган даврда давлат архив ўқувхоналарида тадқиқотчилар ишини ташкил этиш бўйича 5794 нафар Ўзбекистон фуқаролари , 39 нафар Чет эл фуқаролари тадқиқотчилик ишларини олиб бордилар, шунингдек 55 169 сақлов бирлигидаги ҳужжатлар тадқиқотчиларга фойдаланиш учун тақдим этилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер