2022 йил давомида 4050 дан ортиқ маданий бойликларнинг Ўзбекистон ҳудудидан олиб чиқиб кетилиши тўхтатиб қолинди

16:53 17 Ноябрь 2022 Жамият
907 0

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Маданий мерос агентлиги ахборот хизмати раҳбари Моҳинур Имомова маълум қилди.

Ҳозирги кунга қадар Маданий мерос агентлиги томонидан Ўзбекистонга оид, хорижда сақланаётган 9 мингдан ортиқ маданий бойликлар аниқланди. Улардан 2341 таси археология ва этнографияга оид ашёлар, 3969 та қўлёзма, 969 та турли даврларга оид нумизматик ашёлар яъни тангалар, 986 та текстиль маҳсулотлари, 487 та мусиқий мерос, 208 та миниатюра асарлари ҳисобланади.

1001 та қўлёзма асарнинг илмий тавсифини ўз ичига олган «Ўзбекистонга оид хориждаги қўлёзма асарлар реестри» номли илмий тадқиқотнинг 1-томи ўзбек, инглиз ва рус тилларида нашр этилди. Шу кунга қадар мазкур Реестрнинг 2- ва 3-томлари ҳам нашрга тайёрланди. Уларга жами 2200 га яқин қўлёзмага оид маълумот жамланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер