200 минг пул ва гулни "писанд" қилмаган ўқитувчи ишдан ҳайдалди
Ижтимоий тармоқларда тарқатилган Бухоро давлат университети ўқитувчисининг Устоз шаъни ва мақомига хос бўлмаган хатти-ҳаракатига Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги эътибор қаратди.
Ўрганишлардан сўнг, мазкур ўқитувчи билан тузилган меҳнат шартномаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг тегишли моддасига мувофиқ бекор қилинди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбарияти тизимда коррупциянинг ҳар қандай кўриниши ҳамда манфаатлар тўқнашувига нисбатан муросасиз муносабатда бўлади ва шу кунларда олий таълим тизимида коррупцияга қарши "комплаенс назорат" тизими жорий этилаётганини маълум қилади.
"Жамоатчилик назоратини амалга оширган ижтимоий тармоқлар вакиллари ва талабаларимизга миннатдорчилик билдирамиз ва бу ҳолат барча олий таълим муассасаларида муҳокама қилинишини маълум қиламиз", дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг