20 дақиқали бадантарбия — кун давомида руҳингизни тетик қилади
Фото: "Халқ сўзи"
Спорт маълум тоифадаги инсонлар учун севимли машғулот бўлса, айримлар учун севимли касб. У инсоннинг ҳам онгига, ҳам танасига ижобий таъсир кўрсатади. Аҳамиятлиси, спорт шахснинг характерини шакллантириш жараёнида ҳам ўз ўрнига эга.
Назаримда, кўпчилик спорт билан шуғулланиш деганда эртаю кеч спортга муккасидан кетишни тушунади. Аслида, эса 15-20 дақиқалик бадантарбия ҳам спортнинг бир кўриниши. Мен бу хулосага ўз иш тажрибам асосида келганман.
Боғча болаларининг кун тартиби тонгги бадантарбиядан бошланади. Мен ҳам тарбиячи сифатида ҳар куни улар билан биргаликда машқ қиламан. Мана шу қисқа муддатли бадантарбия кун давомида тетик ва хуш кайфиятда юришимга ёрдам беради. Бир кун машқ қилмасам руҳиятимдаги фарқ ўзимга сезилади. Кун давомидаги ишларимда тартиб йўқолади. Шундан келиб чиқиб айтишим мумкинки, спорт ақлий стрессни камайтиради ва доимий хотиржамликни таъминлайди. Ачинарлиси, деярли барчамиз бадантарбия қилишга келганда «Ишим кўп», «Вақтим йўқ» каби баҳоналардан фойдаланамиз. Аслида эса инсон учун ўз соғлиғига 10-15 дақиқа вақт ажратиш унчалик ҳам қийин иш эмас.
Кейинги йилларда мамлакатимизда аҳолини спортга жалб этиш мақсадида ёшлар ва хотин-қизлар спортини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Турли ташкилотлар ўртасида волейбол, шахмат, шашка, югуриш ва бошқа турлар бўйича спорт мусобақаларининг мунтазам равишда ўтказиб келинаётгани ҳам фикримизнинг ёрқин ифодаси бўла олади.
Умуман олганда, оддийгина машғулот — пиёда юриш ҳам инсон саломатлигига катта фойда келтиради. Шу омилни инобатга олган ҳолда, 2022 йилнинг 16 январидан бошлаб 1hls.uz платформаси бир кунда 10 минг қадам юрган фойдаланувчилар ўртасида совринли ўйинлар ўтказиб келмоқда. Ўйин доирасида ҳар ҳафта битта 100 млн сўм миқдоридаги пул мукофоти ва мингта велосипед ўйналади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон бўйлаб махсус велосипед йўлаклари бунёд этилмоқда. Бу ҳам спорт билан шуғулланиш истагида бўлганлар учун яратилаётган шароитларнинг яхшиланаётганидан дарак.
Маълумки, спорт организмда касалликларга қарши ҳимоя тизимини шакллантиради. Демак, барчамиз юртимизда жисмоний фаолликка бўлган эътиборнинг ошиши аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилганини англашимиз зарур.
Хулоса ўрнида таъкидлаш жоиз, спорт бу тартиб, спорт бу интизом. Келинг, тартибни, интизомни ўзимиздан бошлайлик!
Ёқутой Муҳамeдова, Зарафшон шаҳридаги 7-сонли ДМТТ тарбиячиси.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг