2 минг 800 нафардан ортиқ самарқандлик «Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан тақдирланди
Фото: Халқ сўзи
Маълумки, давлатимиз раҳбарининг шу йил 8 ноябрда қабул қилинган Фармонига мувофиқ таъсис этилган «Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишони мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий, маънавий салоҳиятини юксалтириш, мудофаа қудратини оширишга муносиб ҳисса қўшиб келаётган юртдошларимизга тантанали равишда топширилмоқда. Эътиборлиси, Самарқанд вилоятининг 4 миллионли аҳолиси орасидан 2 минг 800 нафардан ортиқ фуқаро ушбу мукофотга муносиб деб топилди.
Хусусан, Самарқанд вилояти ҳокимлигида «Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишонини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов маросим қатнашчилари - давлат ва жамоат ташкилотлари фаоллари, турли соҳалар илғорлари, нуронийлар ва ёшлар вакилларини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг ўттиз йиллиги билан табриклади. Мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтириш, барча соҳаларда ислоҳотлар изчиллигини таъминлашда Бош Қомусимиз ҳуқуқий асос эканлигини таъкидлади.
Бугун Янги Ўзбекистонни барпо этиш жараёнида юртимизда конституциявий ислоҳотлар амалга оширилиб, халқимизнинг таклиф ва фикрлари асосида Бош Қонунимиз янада такомиллаштирилмоқда.
Тадбирда вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари ходимлари, депутатлар, давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари, тадбиркор ва фермерлар, меҳнат фахрийлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва бошқа соҳалар вакилларига эсдалик нишонлари тантанали топширилди.
Маросимда бир гуруҳ давлат хизматчилари Самарқанд вилояти ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.
Абдулазиз Йўлдошев, «Халқ сўз».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг