194 та тадбиркорлик субъектларидан 24 тасида ун ишлаб чиқариш ва технологик жараёнлар амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ эмаслиги аниқланди

19:18 17 Октябр 2023 Иқтисодиёт
408 0

Иллюстратив фото

194 та тадбиркорлик субъектларидан 24 тасида ун ишлаб чиқариш ва технологик жараёнлар амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ эмаслиги аниқланди. Бу ҳақида АОКАда ташкил этилган брифингда “Ўзагроинспекция” бошлиғи матбуот котиби Холида Шадиева маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан қишлоқ хўжалиги соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши устидан ҳисобот даврида қуйидаги ишлар амалга оширилди.

Хусусан, қонун ва қонуности ҳужжатларга риоя қилиниши ва ижроси юзасидан Инспекция ходимлари томонидан 56 мингта мониторинглар ўтказилиб, ташкилот ва корхоналарга 46 минг 617 та огоҳномалар киритилди.

7 минг 889 та хўжалик юритувчи субъектларда профилактика тадбирлари ўтказилиб, амалий ёрдамлар кўрсатилди. Шунингдек, 17 минг 370 та текширишлар ўтказилган бўлса шундан 457 таси тадбиркорлик субъектларида Бизнес-омбудсманни хабардор қилиш тартибида амалга оширилган.

Текширишлар давомида аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан Инспекция ваколати доирасида ҳуқуқбузарларга нисбатан 6 минг 850 та ҳолатда маъмурий жарималар қўлланилган.

Шу билан бирга, 1 минг 726 та тақдимномалар тегишли ташкилот ва идораларга киритилди, 360 та материаллар қонуний қарор қабул қилиш учун суд ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

Шунингдек, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида ёғ-мой корхоналарининг пахта техник чигитини тўлиқ технологик циклда мақсадли қайта ишлаганлиги ҳамда уларнинг маҳсулот сифатини тасдиқловчи гигиеник хулоса ва мувофиқлик сертификатларига эга эканлиги устидан назорат амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, 2023 йил январь-сентябрь ҳолатига жами 28 та корхоналарда текширишлар ўтказилган бўлиб улардан 25 та корхона қонунчилик талабларга мувофиқ фаолият юритаётганлиги, 3 та корхона фаолияти эса белгиланган талабларга мувофиқ эмаслиги аниқланган.

Худди шунингдек, 194 та тадбиркорлик субъектларида ун ишлаб чиқариш қувватлари мавжудлиги ва технологик жараёнлар амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги ўрганилиб, шундан 24 таси амалдаги тартибларга жавоб бермаслиги аниқланди ва тегишли хулосалар расмийлаштирилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер