19 та вазирлик ва идоранинг 33 та назорат функциялари бекор қилинади
Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик соҳасида давлат назоратининг сифати ва кўламини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Лойиҳада ортиқча назорат функцияларни бекор қилишдан тортиб «ақлли назорат» моделини жорий этишгача таклиф этилган.
Жумладан, Фармон лойиҳаси билан 19 та вазирлик ва идораларнинг 33 та назорат функцияларини бекор қилиш, 7 та вазирлик ва идораларнинг ўзига хос бўлмаган 14 та назорат функцияларини 8 та масъул ташкилотларга ўтказиш, шунингдек 18 та ортиқча назорат функцияларини маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ваколатидан чиқариб ташлаш кўзда тутилмоқда.
Шулар жумласига Ички ишлар вазирлигининг транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш станцияларида транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларини текшириш, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг белгиланган савдо қоидаларига риоя этилиши, назорат касса машиналари мавжудлиги устидан назорат ва бошқа ваколатлар киради.
Шунингдек, солиқ органлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг банкдаги ҳисоб варақларига инкассо қўйиш ва банк операцияларини тўхтатиб туриш ваколати фақат суд қарори асосида амалга ошириш бўйича эксперимент назарда тутилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг