165 минг нафардан зиёд муҳтож фуқарога ёрдам кўрсатилди

Гуландом Мизробова ҳаётнинг оғир синовларига дуч келиб, мураккаб вазиятга тушиб қолди. Аммо “Ойнинг ўн беши қоронғу, ўн беши ёруғ”, дейишганича бор. Не-не умидлар билан икки фарзандни боқиб, тарбиялаётган аёлни давлат томонидан йўлга қўйилган ижтимоий хизматлар тизими боши берк кўчадан олиб чиқди.
Шофиркон туманидаги “Қайрағоч” маҳалласининг ижтимоий хизмат ходими Зулхумор Саидова томонидан шу ҳудудда истиқомат қилувчи бу аёлга бир қатор хизматлар кўрсатилди. Аввало, “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази психологи уни руҳий инқироз ҳолатидан олиб чиқиб, ўзига бўлган ишончини тиклашида кўмаклашди. Гуландомнинг қизиқиши ва интилишлари инобатга олиниб, унинг “Касбий кўникмалар маркази”да аёллар ва болалар уқаловчиси ўқув курсида ўқиши учун шароит яратилди. Бу орада аёлнинг Бухоро шаҳрида фаолият юритиш истаги ҳам рўёбга чиқди. Шаҳардаги “А. Сифатмуний” маҳалласи “еттилиги” ҳамкорлигида унга ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда ёрдам кўрсатилди. Айни дамда Гуландом Мизробова Бухоро шаҳридаги хусусий клиникада ҳамшира сифатида ишлабгина қолмай, қўшимча иш тариқасида аёллар ва болаларга уқалаш хизматини ҳам кўрсатмоқда.
— Шу биргина мисолнинг ўзи ҳам давлатимиз томонидан яратилаётган имкониятлар, маҳалла ва ташкилотимиз мутахассисларининг кўмаги оғир вазиятга тушган инсонларнинг ҳаётини бутунлай ўзгартириши, уларни мустақил ҳаётга қайтариши мумкинлигидан далолат беради, — дейди Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Бухоро вилоят бошқармаси масъул ходими Зарнигор Нафиддинова. — Дарвоқе, жорий йилнинг 1 октябрига қадар жами 165 минг нафардан зиёд муҳтож фуқарога зарур ёрдам кўрсатилди.
Истам ИБРОҲИМОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг