15 та давлатнинг етук мутахассислари Тошкентда перинатал тиббиётнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди
Пойтахтимизнинг “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика перинатал маркази ташаббуси билан “Перинатал тиббиётдаги долзарб масалалар” мавзусида II халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
Республика перинатал марказининг 20 йиллигига бағишланган ушбу анжуман юртимизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган 500 нафардан ортиқ малакали мутахассис ва мамлакатимиздан ташқари АҚШ, Германия, Италия, Украина, Россия, Грузия, Туркия, Хитой, Миср, Исроил, Озарбайжон, Қозоғистон, Тожикистон ва Беларусь Республикаси каби давлатлардан келган 60 нафардан ортиқ етакчи олимларни бирлаштирди.
Ундан кўзланган асосий мақсад перинатология соҳасидаги етакчи мутахассис ва олимлар билан мулоқот қилиш ва тажриба алмашиш, ҳомиладор аёллар, янги туғилган чақалоқлар диагностикаси, касалликларнинг олдини олиш ва даволашда инновацион технологияларни яратишдан иборат.
Мутахассислар томонидан:
— ҳудудларда перинатал ёрдамни такомиллаштириш,
— оналар ўлимини сонини қисқартириш,
— шошилинч ҳолатларда акушерлик ёрдамини кўрсатиш,
— эрта туғуруқлар,
— фетал тиббиёт масалалари,
— аёллар ва болаларга тиббий ёрдам кўрсатиш имконияти ва сифатини ошириш,
— шунингдек, акушерликнинг бошқа кўплаб муаммоларига алоҳида эътибор қаратилди.
Анжуманни Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов кириш сўзи билан очиб берди.
Вазир ўз маърузасида мамлакатимизда перинатология соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги режалар ҳақида тўхталиб ўтди.
Унда юртимиздаги 62 та Перинатал марказ, 14 та Скрининг ва репродуктив саломатлик маркази, шаҳар ва туманлардаги 400 дан зиёд туғуруқ ҳамда болалар муассасаларини ривожлантиришнинг устувор вазифалари ва тизимдаги трансформация жараёнлари ҳақида сўз борди.
Бу борада Республика перинатал марказининг алоҳида ўрни борлиги таъкидланди.
Вазир, айниқса, мамлакатимизда илк маротаба Республика Перинатал марказида ўзбек мутахассислари томонидан сиам эгизакларини муваффақиятли ажратиш амалиётининг амалга оширилганлигига алоҳида урғу бериб, ўзбек тиббиётида бунинг нечоғлик аҳамиятли ҳодиса эканини эътироф этди.
Анжуман доирасида акушерлик, неонатология, неонатал хирургия, анестезиология ва реанимация, гинекология, ҳамширалик иши каби қатор йўналишларда секцион йиғилишлар, прекурслар, мастер-класслар ўтказилиб, унда турли мамлакатлардан келган соҳанинг етакчи мутахассислари ўз тажрибалари билан ўртоқлашди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг