15 йил давом этган тадқиқот қандай якунланди ёхуд кўп балиқ истеъмол қилсангиз нима бўлади?
Олимлар мултипл склероз (бу марказий нерв тизимига (мия ва умуртқа поғонасига) таъсир қилувчи аутоиммун касаллик бўлиб, унда иммун тизими асаб толаларини қопловчи миелин пардасига ҳужум қилади – таҳр.) касаллигига чалинган беморлар устидан олиб борилган тадқиқотда балиқ истеъмоли касалликнинг асоратларини камайтириши мумкинлигини аниқлашди.
Швецияда 15 йил давомида ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, мойли ва мойсиз балиқни кўпроқ истеъмол қилган беморларда ногиронлик даражаси секинроқ ўсган.
Тадқиқотда 2 минг 719 нафар бемор иштирок этган бўлиб, уларнинг рационлари ва касаллик ривожланиши кузатилган. Балиқни доимий равишда истеъмол қилган беморларда ногиронлик хавфи 44% га камайган. Балиқ истеъмолини ташхисдан кейин ҳам оширганлар учун ижобий натижалар қайд этилган – уларда ҳам асоратлар камроқ кузатилган.
Олимларнинг фикрича, балиқ таркибидаги омега-3 ёғ кислоталари ва таврин моддалари яллиғланишга қарши ва асаб ҳужайраларини ҳимоя қилувчи хусусиятларга эга. Улар мултипл склероз касаллиги билан боғлиқ зарарларни камайтириб, беморларнинг аҳволини яхшилашга ёрдам бериши мумкин.
Тадқиқотчилар балиқ истеъмолининг аҳамиятини янада чуқурроқ ўрганиш зарурлигини таъкидлашмоқда. Шунга қарамасдан, дастлабки натижалар балиқ рационини кўпайтириш мултипл склероз даволаш жараёнида қўшимча фойда келтириши мумкинлигини кўрсатяпти.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг ОАВ эркинлиги бўйича вакили Ян Брату билан учрашув ўтказди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг