12 декабрь куни электр станциялар орқали 255,3 млн кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилди

18:06 13 Декабрь 2023 Иқтисодиёт
253 0

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Ҳасан Тошхўжаев маълум қилди.

Кеча соат 18:37 да республикамиз электр энергияси истеъмоли Ўзбекистон тарихида илк маротаба 12 минг 370 мегаватт қувват билан рекорд кўрсаткични қайт этди. Ўтган йилнинг мос даврида мазкур кўрсаткич 11 минг 430 мегаватт бўлган эди.

Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларига (метан заправкалар) 7,7 млн кубометр табиий газ ҳамда 600 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди. Шунингдек, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида сотиш учун биржа савдоларига 3 минг 710 тонна автобензин, 1 минг 550 тонна дизель ёқилғиси қўйилган бўлиб, ундан 3 минг 590 тонна автобензин ҳамда 262 тонна дизель ёқилғиси сотилган.

Корхоналарда қазиб чиқариш ва ишлаб чиқариш ишлари ўрнатилган тартибда олиб борилмоқда. Барча корхоналарда штаблар тузилган, 24 соатлик навбатчилик ташкил қилинган.

Республика ҳудудлари бўйлаб электр тармоқлари ва трансформатор пунктларида юкламаларнинг ортиши ҳисобига юзага келган носозликлар бартараф этиб борилмоқда.

Мамлакатимиз бўйлаб электр қурилмаларда юзага келган 17 та, газ таъминотида юзага келган 13 та носозлик бартараф этилди.

Қишнинг совуқ кунларида тармоқларда юзага келиши мумкин бўлган носозликларни бартараф этиш мақсадида электр ва газ таъминоти корхоналарида туну кун ишлайдиган 1 минг 691 та махсус бригада ташкил қилинган бўлиб, улар жойларда муаммолар тезкорлик билан бартараф этилишини таъминламоқдалар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер