12-14 декабрь кунлари Фанлар академияси 80 йиллик юбилейига бағишланган тантанали тадбирлар, халқаро анжуман ўтказилади
Фото: Архив сурат
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ўзбекистон Фанлар академияси ахборот хизмати раҳбари Гулноза Шарофова маълум қилди.
Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги билан ҳамкорликда Фанлар академиясининг ташкил топиши ва ривожланиши ҳамда мустақиллик йилларида фаннинг давлат томонидан қўллаб-қувватланишига ва илмий-тадқиқот фаолиятини такомиллаштиришга бағишланган ишчи номи “Учинчи Ренессанс таянчи” ҳужжатли фильм суратга олиш ишлари бошланди.
Академия тарихи ва бугунни ўзида акс эттирган китоб-альбом нашрга тайёрланмоқда.
Фидойи ва меҳнаткаш олимлар ўз илмий изланишлари натижаси бўлган кўплаб илмий рисола ва монографияларини 80 йилликка бағишлаб чоп этмоқда.
Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги – академикликка сайлов эълон қилинди. Сайлов ҳақидаги барча маълумотларни academy.uz расмий сайтимиз ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларидан олишингиз мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг